БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

Тиш пастаси фақат ўз вазифасини бажарибгина қолмай, балки ошхона анжомларидаги нохуш ҳидларни бартараф этишга ҳам хизмат қилади. Бунинг учун рўзғор буюмига керакли миқдорда паста суртиб, бир дақиқадан сўнг уни совуқ сувда ювиб ташлаш лозим. Пиёз, саримсоқ ва балиқ тозалаган пайтда қўлга ўрнашиб қолган ёқимсиз ҳидни кетказишда ҳам мазкур восита ёрдамга келади. Бундан ташқари, идиш-товоқларни ёғ ва қурумдан фориғ этиш учун уларга паста суртиб, 5-10 дақиқа ўтгач губка билан илиқ сувда ювиб ташлаш тавсия этилади. Қошиқ, санчқи, пичоқ каби ошхона анжомлари ялтираб туриши учун ушбу буюмларни гоҳ-гоҳида айни восита билан тозалаб туриш мақсадга мувофиқ.

Оқ крассовкаларни доғлардан тозалаш ва тирналган жойларини беркитишда ҳам тиш пастасидан самарали фойдаланилади. Қолаверса, у қаҳва, мева ва ёғ доғларини бир зумда йўқотади. Бу ўринда даставвал оз миқдордаги паста сув билан аралаштирилиб, губка ёки тоза мато ёрдамида кўпиртирилади. Ҳосил бўлган кўпик кийимдаги доғ устига суртилгач, бир неча дақиқадан сўнг тозалаб ташланади.

Тирноқларни оқартириш ва янада мустаҳкам қилиш учун 7 – 10 кун давомида ҳар куни кечқурун уларга тиш пастаси суртиш маслаҳат берилади. Бундай ниқоб 2-3 дақиқа ушланиб, кейин илиқ сувда яхшилаб ювиб ташланади. Қурилишда ишловчилар учун тиш пастаси энг яхши тозаловчи восита ҳисобланади. Оз миқдордаги пастани чўткага суртиб, қўл ва тирноқлардаги тупроқ қолдиқларини сувда ишқалаш кутилган натижани беради. Тиш пастасини оёқ бармоқларидаги қадоқ устига юпқа қилиб суртиш билан ҳам ундаги  оғриқдан халос бўлиш мумкин. Шунингдек, енгил куйишдан кейинги жароҳатларни даволашда тиш пастаси дастлабки ёрдамчи восита саналади. У чивин чаққандаги қичишишни бартараф этувчи, ҳатто майда ҳуснбузар ва герпесга барҳам берувчи самарали восита ҳамдир.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш