БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

АНТИСЕПТИК ВОСИТАЛАР УЙ ШАРОИТИДА

         Коронавирус хавфи ортидан дўкон ва дорихоналарда антисептик воситалар топилмай қолса, хавотирга ўрин йўқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари берган маслаҳатлар кишиларга уй шароитида ҳам антисептик тайёрлаш имконини беради. Қуйида ушбу тавсиялардан намуналар келтирамиз:

         1-усул. 800 мл спиртга 14,5 мл глицерин, 42 мл водород пероксиди ҳамда 20 мл дистилланган сувни аралаштириб махсус идишга солиб қўясиз.

2-усул. 750 мл изоприпил спирти, 14,5 мл глицерин, 42 мл водород пероксиди ва 20 мл дистилланган сувнинг аралашмаси ҳам ажойиб тозаловчи восита ҳисобланади.

         3-усул. Тоза идишга солинган 160 мл тиббиёт спирти (фоизи қанча юқори бўлса шунча яхши) билан 80 г алоэ вера гели аралашмасидан антисептик восита сифатида фойдаланишингиз мумкин.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш