БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

ОБУНА –2019

ҚАДРДОН НАШРИНГИЗ СИЗ БИЛАН!

Азиз муштарийлар! Сизнинг севимли суҳбатдошингиз, дилкаш ҳамроҳингизга айланган “Бир сафда” журнали ташкил этилганидан то шу кунга қадар кўзи ожизлар қалбига нур, тафаккурига теранлик бахш этиш, маърифий-маънавий даражасини юксалтиришга ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг  саҳифаларида кўзи ожизлар ҳаёти, жамият фаолиятида рўй бераётган ўзгаришу янгиланишлар кенг ёритилган таҳлилий мақолалар, реабилитация, тифлология, офтальмология соҳаларидаги янгиликлар, таълим, ҳуқуқ, халқаро ҳамкорлик алоқалари, замонавий ахборот технологиялари, тиббиёт, маданият, спортга доир муҳим маълумотлар, истеъдодли қаламкашлар ижодидан намуналар, таниқли кишилар билан мулоқотлар, “Болалар сайёраси”дан хабарлар ҳамда бошқа қизиқарли материаллар чоп этилади.

Муҳтарам журналхонлар! “Бир сафда”га 2019 йил учун обуна давом этмоқда. Журнал одатдагидек икки ойда бир марта нашрдан чиқади. Унинг ясси босмадаги бир нусхасининг баҳоси 9000, йиллик баҳоси 54000 сўм. Айни ясси журналнинг индекси – 941. Брайлча вариантдаги журналнинг бир сони 11000, бир йиллик баҳоси 66000 сўм. Унинг нашр кўрсаткичи – 1058. Сиз исталган алоқа бўлимида журналимизга обуна бўлишингиз мумкин.

“Бир сафда” журналини олувчи ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари диққатига! Журналимизни ЎзКОЖ МБ тақсимотида белгиланганидан кўра кўпроқ олиш истагида бўлганлар муҳарририятга буюртма беришлари мумкин. Биз шартнома асосида ташкилот буюртмасида кўрсатилган миқдорда журнал сонларини тегишли жойга етказиб бериш имконига эгамиз. Буюртмалар таҳририят ҳисобига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг журналга обуна бўлиш бўйича шахсий буюртмалари ҳам қабул қилинади.

Бизнинг ҳисоб рақамимиз: 20212000900119060001. Тошкент шаҳри  Ипотека банкининг Яккасарой туман бўлими. МФО 01017. ИНН 200661787.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш