БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Мазкур жарроҳлик амалиёти 20 сония давом этади, холос. Шунга қарамай, мижозлар хоҳишларига кўра, оғриқсизлантирувчи воситалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Муолажа баҳоси 1500 еврони ташкил этади.

ЭЛЕКТР ТОКИ ШИФОМИ?

Германиялик тадқиқотчилар изланишлар натижасида кўз асаб толасининг зарарланиши туфайли кузатиладиган кўриш ўткирлиги пасайишини даволашга муваффақ бўлдилар. “Инжинийер” манбасида келтирилишича, Магдебург университетининг бир гуруҳ олимлари кўриш қобилиятини тиклаш илмий методикасини ишлаб чиқишган ва у ўзгарувчан ток орқали кўп марталик трансорбитал стимуляция (rTACS) деб аталади. Мазкур терапевтик жараёнда электродлар кўз атрофидаги терига маҳкамланади. rTACS методикаси бош мия жароҳатланиши туфайли юзага келган ва қисман кўзи ожизликка сабаб бўладиган кўз асаб толасининг шикастланишини даволаш учун мўлжалланган. “Кутилган самарага эришиш учун электр стимуляция ўн кун 30 – 40 дақиқа давомида амалга оширилиши зарур”, – дея таъкидлайди методикани ишлаб чиқишда иштирок этган татқиқотчилардан бири Бернхард Забел.

Тадқиқотчилар 42 нафар бемор иштирокида клиник текширув ва муолажалар ўтказишган. Натижада уларнинг кўриш қобилияти ўртача 41 фоизга ошгани аниқланди. Айни пайтда усулнинг самаралилигини исботлаш мақсадида кенг қамровли клиник синовлар ўтказилмоқда.

 

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш