БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Олимлар ушбу дармондори танқислиги туфайли тўқималарда етишмовчиликлар юзага келишини исботладилар. Шунингдек, табиий антиоксидант бўлган айни дармондори ҳужайралар барвақт емирилишининг олдини олиши билан аҳамиятлидир.

         Фон Герсдорфнинг таъкидлашича, глаукома хасталигига мойил кишиларга мўлжалланган С дармондорисига бой парҳез тўрпардага ҳимоявий таъсир кўрсатади. Ушбу тадқиқот яна касалликларни даволашга доир янги фаразлар ва услублар юзага келишига йўл очди, дейиш мумкин. 

ДАВОЛАШНИНГ ЯНГИЧА МОДЕЛИ

         Орегон саломатлик ва фан дорилфунуни олимлари кўз нурини сақлаш ва яхшилашга қаратилган, профилактик даволаш тадқиқотларига нафи тегиши мумкин бўлган янги моделни ишлаб чиқдилар. Модель устида ишлаш мобайнида доктор Л. Клейн ва ҳамкасблари табиий, демографик, генетик ва экологик омилларнинг кўз ҳолати ва кўришга таъсирини ҳисобга олдилар. Улар 9 йил мобайнида у ёки бу сабаб туфайли бир кўзи хиралашган беморлар ҳақидаги маълумотларни иккала кўзи ҳам оғриган беморлардан олинган маълумотлар билан таққослаб чиқдилар. Тадқиқотга 2602 нафар бемор жалб этилди. Кузатишлар давомида илгари кўриш муаммоларига йўлиқмаганларнинг 24 фоизида кўриш қобилияти бузилиши бошлангани аниқланган. Кўз касалликлари мавжуд бўлган 82 фоиз қатнашчиларда ҳам кўриш ҳолати ёмонлашуви қайд этилган.

Муаллифлар фикрича, улар томонидан яратилган модель кўз касалликларини тез-тез текшириб туриш заруратини илгари суради. Шунингдек, у кўз нури сақланишига эришиш мақсадида овқатланишни тартибга солиш ва таомномага зарур озиқ-овқат қўшимчаларини киритишни тақозо этади. АҚШ касалликларни назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, дармондорига бой озиқ-овқатлар, омега-3 ёғли кислоталарига эга бўлган балиқлар истеъмол қилиш кўриш қобилиятини сақлаш имконини беради.    

Рус тилидан Суҳроб

ОЧИЛОВ таржимаси.

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш