БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

         Маълум бўлишича, кўз ҳарорати 30 даражага тушиб қолса, мейбомия безлари ишлаб чиқарадиган ёғсимон модда қота бошлайди. Бундай шароитда қотувчан шира мейбомия безлари оқимини тўсиб қўйиши натижасида кўз соққаси юзасининг баъзи бир қисмлари касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар ва шамол таъсиридан тўла даражада ҳимоялана олмайди. Бироқ кўз ҳарорати 34 даражага етганида модда яна бошланғич ҳолатига қайтади. Шундай экан, совуқ иқлим шароитида “қуруқ кўз” синдромига йўлиқмаслик учун кўзни иложи борича совуқдан эҳтиёт қилиш зарур. Кўзнинг меъёрий ҳарорати таъминланган тақдирда мейбомия безлари шираси оқувчанлигини сақлаб қолади ҳамда ҳимоялаш хусусиятларини йўқотмайди. Шамолли кунда кўз шифокорлари шира ортиқча буғланмаслиги учун ҳимоя кўзойнаклари тақишни маслаҳат берадилар.

Д ДАРМОНДОРИСИ КЎРИШНИ ЯХШИЛАЙДИ

         АҚШдагиБуффало Университети тадқиқотчилари қонда Д дармондориси миқдори юқори бўлиши ёш ўтиши билан боғлиқ кўришнинг ёмонлашуви хавфини камайтиради, деган хулосага келишди. Дарҳақиқат, ер юзи давлатларида катта ёшли аҳолининг кўриш қобилияти заифлашуви кузатилади. Жумладан, 40 ёшдан ошган америкаликларнинг салкам 9 фоизи (8,5 млн. киши) айни шу ҳолатдан азият чекишади. Офтальмологлар илмий изланишлар асносида шундай тўхтамга келишдики, қон таркибида Д дармондориси миқдори юқори даражада бўлиши кўриш қобилияти барвақт ёмонлашуви хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун қуёш нуридан баҳра олиш, Д дармондорисига бой озиқ-овқат ҳамда биоқўшимчаларни истеъмол қилиш зарур. Зеро, Д дармондориси кўп миқдорда бўлган сут, балиқ ва дон маҳсулотларини фаол тарзда истеъмол қилувчилар  ушбу дармондорига эҳтиёжманд кишиларга қараганда кўз касалликларига кам чалиниши кузатилади.

         Рус тилидан Суҳроб

ОЧИЛОВ таржимаси.

 

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш