БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

Кундузги соат 10 дан куннинг ярмигача ўтказилган тажрибада 78 нафар киши иштирок этди. Зеро, айнан шу вақтда кўз ёши барқарор ишлаб чиқилиши кузатилади. Гуруҳдагиларнинг 50 фоизи кофеин дорисини қабул қилишди, қолганлар шунчаки кейинги текширув учун ушлаб турилди. Кузатишлар натижасига кўра, кофеин истеъмол қилганларда кўз ёши пайдо бўлиши етарлича ошган. “Қуруқ кўз” синдроми эса 13 фоиз ҳолатларда қайд этилган. Уни қабул қилмаган кишиларда бу кўрсаткич 17 фоизни ташкил этган. Шундай қилиб, қаҳва кўплаб касалликларда асқотиши мумкин бўлган универсал воситалар сирасига киради.

ГЛАУКОМАГА ҚАРШИ ТИҒСИЗ ЧОРА

Америка олимлари жиддий кўз хасталиги – глаукомани тиғсиз даволашнинг янги усулини топишди. Бунда касалликни назорат остига олувчи ва унинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи махсус линзалардан фойдаланилади. Бу воситанинг афзаллиги дардманд кишиларга қўшимча муолажаларни қўллаш заруратини қолдирмаслигида. Негаки, дори линзанинг ўзидан бутун кун давомида автоматик тарзда узатилиб туради. Ушбу линзаларнинг таъсир қилиш муддати ҳозирча бир ой. Аммо олимлар айни муддатни узайтириш устида ишлашни аллақачон бошлаб юборганлар. Ҳозир бу ишланма патентлаштириш арафасида турипти. Ҳаммаси рисолагидек кечса, бир йилдан сўнг уни махсус дўконлардан харид қилиш мумкин бўлади. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш