БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Аниқланишича, гликемик индекслари юқори бўлган маҳсулотларни кўп миқдорда тановул қилиш, кўриш меъёри бузилишига етарлича замин яратар экан. Нон, гуруч, макарон ва пишириқларни мунтазам суратда истеъмол қилиш кўз тўр пардасининг хасталанишига олиб келар экан. Бундай ҳолатда тўр парданинг қоқ марказида доғ пайдо бўлиб, буюмлар тасвири чаплашиб кетади, тўғри чизиқлар эгри кўринади. Шу боис олимлар углеводга бой озиқ-овқатларни ейишдан тийилишни тавсия этадилар.    

ҲАММАБОП КЎЗОЙНАК

2014 йилнинг баҳоридан бошлаб АҚШ ҳудудида янги мўъжизавий асбоб – Pixel Optics компаниясининг “emPower” номли кўзойнаклари пайдо бўлди.  Оддий кўзойнакни эслатувчи ушбу асбоб акселерометр ўрнатилган гардиш, микрочип, аккумулятор ва икки полимер орасига суюқ кристалли қатлам жойлаштирилган линзалардан иборат. Акселерометр кўриш майдонига мос тарзда бош ҳаракатланишини мувофиқлаштиради. Процессор суюқ кристалларни фаоллаштириши натижасида  нурларнинг синиши ўзгаради ва инсон аниқ-тиниқ кўра бошлайди. Кўзойнак бандининг ташқи қисмига қўл билан бошқариш тартибига ўтказувчи тугмача ўрнатилган. У инсон кўз ўнгидаги турли объектлар тасвирини тиниқлаштириш имконини беради.   Мижозлар 36 турдан иборат гардишлардан бирини танлаб олишлари мумкин. 8 соат қувватлантирилган аккумулятор кучи 2-3 кун ишлатишга етади. 

Асбоб Оксфорддаги Бутунжаҳон кўриш қобилиятини тиклаш маркази директори, профессор Жош Силвер томонидан ишлаб чиқилган. Лондонда ўтказилган халқаро инновацион кўргазмада унинг ихтироси 2020 йилларга бориб сайёрамиз аҳолиси соғлиғини сақлашга хизмат қиладиган энг истиқболли кашфиёт сифатида тан олинди. Мазкур кўзойнакнинг тахминий баҳоси 1200 АҚШ долларига тенг.

 

 

 

 

 

 

 

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш