БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Касалликдан сўнг кўздаги мугуз парда хиралашди. Одатда бундай ҳолларда донорлик амалиёти қўлланиши ёки сунъий парда қўйилиши мумкин. Бироқ жиддий аллергик таъсирларга мойиллиги бор кишилар организми кўпинча кўчириб ўтқазилган тўқималарни қабул қилмайди.

         Италияда бундай беморлар кўзига пластик биллур учун таянч вазифасини ўтовчи ўз тишини кўчириб ўтқазиш усули ишлаб чиқилган. Айни жарроҳлик амалиёти биринчи бор АҚШнинг Майами Университетида Шерон Торнтонга нисбатан қўлланилди. 15 кундан кейин кўздаги жароҳатлар тўла битиши натижасида беморнинг кўриш қобилияти шу даражада тикландики, у ҳатто ўқий оладиган бўлди.

СУНЪИЙ КЎЗДА КЎРИШ ИМКОНИ

          Австралиялик олимлар ҳатто мутлақо кўзи ожиз инсонлар учун буюмлар сиртини илғаш имконини берувчи сунъий кўз яратиш устида иш олиб боришмоқда. Монаша Университети тадқиқотчилари тез фурсатда янгиликни клиник синовдан ўтказишга киришадилар. Сунъий кўз ўзига хос симсиз биоинтерфейс бўлиб, сигналларни кўриш нервларини четлаб ўтиш орқали тўғридан-тўғри инсон миясига йўналтиради. Мутахассислар фикрича, у икки қисм – мияга киритилувчи микросхема ҳамда ташқи датчикдан иборат. АҚШда илгари ҳам шунга ўхшаш тадқиқотлар олиб борилиб, электрон тўр парда бемор кўзига ўрнатилган эди. Бироқ у фақат ёруғлик ва қоронғуликни фарқлашга хизмат қилади, холос. Австралиялик тадқиқотчилар сунъий кўз инсоннинг кўриш қобилиятини тўла тиклашига қатъий ишонадилар. Айни кунларда тажрибани кўнгилли беморлар устида ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш