БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

ИРОДА ВА ШИЖОАТ НАМОЙИШИ

III ҚИШКИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ

1984 йил 14 – 20 январь кунлари Австриянинг Инсбрук шаҳрида Халқаро олимпия қўмитаси шафелигида жисмоний имконияти чекланган спортчиларнинг бутунжаҳон III Қишки ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли беллашувда қишки ўйинлар кенг оммалашган 23 мамлакатдан ташриф буюрган 457 нафар атлет чемпионлик унвони учун кураш олб борди. Ушбу ўйинларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган “Бергзели” ўйингоҳида Австрия президенти Рудольф Кирхшлегер мусобақани очиқ деб эълон қилди. Паралимпиячилар номидан спорт қасамёдини қабул қилиш Руди Шиллерга насиб этди. Иштирокчиларнинг тантанали намойиши томошабинлар қарсаклари ва марш садолари остида ўтди.

315 медаллар шодаси учун қизғин баҳсга киришган спортчилар 7 кун мобайнида шижоат ва маҳоратларини намоён этган ҳолда ўзаро беллашдилар. 3 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритган немис чанғичи аёли Рейнхильд Моллер беллашув қаҳрамонига айланди. Бунда классик усул қўлланган аввалги мусобақалардан фарқли равишда илк бор спортнинг конькида учиш тури асосий ўйинлар таркбидан ўрин олди. Ёғоч, ҳайвон суяклари, морж қозиқ тишларидан тайёрланувчи коньки инсониятнинг спорт дунёсига олиб кирган қадимий ихтироларидан биридир. У оёқ кийимга бириктирилиб, муз устида енгил сирпанишга ёрдам беради. Вақт ўтиши билан янги конструкциядаги конькилар пайдо бўлди.

Мусобақа якунида Австрия паралимпиячилари умумжамоа ҳисобида 34 та олтин, 18 та кумуш, 18 та бронза, жами 70 медални қўлга киритган ҳолда 1-ўринни эгаллдилар. Улар билан Финляндия, Норвегия, Германия, АҚШ, Швеция, Швейцария ва Франциянинг кучли атлетлари куч синашишди. Финляндияликлар 19 та олтин, 9 та кумуш, 6 та бронза, жами 34, норвегияликлар 15 та олтин, 14 та кумуш, 12 та бронза, жами 41 та медаль билан 2, 3-ўринларни банд этишди. Шу тариқа III Қишки ўйинлар спорт воқелигининг муҳим ҳодисаси сифатида тарихга муҳрланди.

IV ҚИШКИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ

Мусобақа эстафетаси тантанали равишда Францияга топширилган бўлса-да, IV Халқаро олимпия ўйинларини ўтказиш ҳуқуқи яна Австриянинг Инсбрук шаҳри чекига тушди. Бунда ҳам паралимпиячилар ғалабага эришиш йўлида астойдил курашишларига тўғри келди. Австрия, Норвегия, Германия, АҚШ, Финляндия, Швейцария спорт делегациялари ташриф буюрган мазкур мусобақа аввалгига нисбатан кўп сонли қатнашчиларни қамраб олди.

1988 йил қишининг ажойиб манзараси остида 17 – 24 январь кунлари паралимпиячилар иштирокида 297 медаллар шодаси учун қизғин курашлар кечди. Австрия президенти Курт Вальдхайм томонидан IV Қишки олимпия ўйинлари расман очилгач, 400 дан ортиқ атлетнинг ўйингоҳ бўйлаб намойишкорона юришлари бўлиб ўтди. Аёллар учун 5 ва 10, эркакларга 5 ва 15 чақиримли чанғида учиш дистанциялари ҳозирланди. Мазкур йўналишда 100, 500, 1000 ва 1500 м масофаларда 4 та олтин медални қўлга киритган норвегиялик Кнут Лундстрем ғолиб спортчиларга етакчилик қилди. 22 та иштирокчи мамлакат орасида 8 кишидан иборатБутунроссия кўзи ожиз чанғичилар жамоаси беллашувда илк бор қатнашиб, умужамоа ҳисобида 14-ўринни банд этди. Жамоа аъзоси В. Григорьева 2 та бронза медали соҳибасига айланган бўлса, ғолиблик учун мардона курашган Т. Олиниченко, В. Ахрамаев ва Б. Мужихаевларнинг ушбу медалга сазовор бўлишларига саноқли лаҳзаларгина етмади. Тақдирлаш маросимини ўша пайтларда Халқаро олимпия қўмитасини бошқарган Антонио Самаранч олиб борди. Шундай қилиб,IV Қишки олимпия ўйинларида Норвегия вакиллари 25 та олтин, 21 та кумуш, 14 та бронза, жами 60, австрияликлар 20 та олтин, 10 та кумуш, 14 та бронза, жами 44, Германия спортчилари 9 та олтин, 11 та кумуш, 10 та бронза, жами 30 медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида энг юқори натижа қайд этдилар.

“О мужестве, подвиге, славе” китобидан

Суҳроб ОЧИЛОВ таржимаси.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш