БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

Чайнворд. Қуйида шоирлар ғазалларидан келтирилган сатрлар асосида қўшиқлар номини топиш билан чайнвордни ҳал этинг.  

1. Алишер Навоий: “Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрў келмади”. 2. Бобур: “Сендек менга бир ёри жафокор ....3. Машраб: “..., юзин беҳиштин гул очиб баҳор келдинг”. 4. Нодира: “Васл уйин обод қилдим, бузди ҳижрон ...”. 5. Аваз Ўтар: “Кўнгуллар қайди зулфинг мубталоси”.6. Нозимахоним: “Кўзи сузук ...”.7. Фурқат: “Тилар эрдим саҳар вақти чаман эсган саболардин”.8. Огаҳий: “Васларо мушкул ҳами ҳижрон эканин ...”.9. Ажиниёз: “Киприкларингдек наштару қошинг каби ёй кўрмадим”.10. Ҳамза: “Эй дилрабо, ишқинг била девона бўлдим...”. 11. Мискин: “Мени беқарорлар айлаган”. 12. Билол Нозим: “Оҳким, кўнглимни олди бир латофатлик ...”. 13. Махтумқули: “Булбул сайраб турган ҳаволи боғлар”. 14. Мунис: “Жонбахш лабинг узра чиқмиш хатти райҳоний”. 15. Бердақ: “Ёлғончи – фоний дунёда”. 16. Аҳмад Яссавий: “Ўн саккиз минг оламда ҳайрон бўлғон ошиқлар”. 17. Ҳамза: “Ўйласам ул ... маккорга ўхшайди-ку”. 18. Бобур: “Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, ...”. 19. Ҳувайдо: “Дилрабо, манга санингдек ёри жонон қайдадур?” 20. Фурқат: “Сурмадин кўзлар қаро, қўллар хинодин лоларанг”. 21. Мулланафас: “Зар-кумушмас, зар-кумуш юзи вафодорим ...”. 22. Камина: “Арзим эшит, гўзал шоҳим”. 23. Огаҳий: “..., эй дил, етишти ҳажридин заҳмат санга”. 24. Лутфий: “Эй пари юзлик бегим, жонлар фидо бўлсун санга!” 25. Махтумқули: “Сайр чоғи кўзим тушти, қардошлар”. 26. Алишер Навоий:  “Бир пари пайкар ғами ошуфтаҳол этмиш мени”. 27. Нодира: “..., қачонким келса жонон айланай”. 28. Мулланафас: “Нечук зотсан – ақлу ҳушим олибсан”. 29. Увайсий: “Мени расво қилан кимдурки, бир сийминбадан ...”. 30. Огаҳий: “Дўстлар, бу кун ажаб бир сарвқомат ...”. 31. Аваз Ўтар: “Келди, эй кўнгул, истаб бизни яхши меҳмонлар”.

Муаммонома. Калит сўзлар: 1. Рақс билан ижро этиладиган шўх қўшиқ – 9, 10, 10, 7.

2. “Шашмақом” таркибидаги шўъба номи  – 4, 3, 3, 8, 10.

3.  Карнай шаклидаги қадимий чолғу асбоби  – 1, 4, 5, 12, 4.  

4. Қўшиқ тури – 10, 6, 5, 6, 2.

5. Мусиқа вазн бирлиги  – 11, 7, 2, 11.

Калит сўзлар жавоблари асосида шакл атрофидаги рақамларда яширинган муаммономани ҳал этиш орқали яна тўртта ўзбек мумтоз ашуласи номини билиб оласиз. Ушбу ашулаларнинг ғазал муаллифларини топинг.                 

Фозилжон ОРИПОВ тузди.

ЖУРНАЛИМИЗНИНГ 2018 ЙИЛ 5-СОНИДА БЕРИЛГАН

 “ЖАҲОН ФУТБОЛ ЧЕМПИОНАТЛАРИ” ТОПҚИРЛИК

МАШҚЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ

Айланма кроссворд: 1. Слити. 2. Рами. 3. Райан . 4. Зидан. 5. Милла. 6. Зарба. 7. Ҳакам. 8. Рохас. 9. Кросс. 10. Канно. 11. Лено.   

Чайнворд: 1. Уругвай. 2. Йосида. 3. “Адидас”. 4. Суарес. 5. Сантос. 6. Стадион. 7. Неймар. 8. Роналдо. 9. Очко. 10. Осорио. 11. Офсайд. 12. Дуранг. 13. Гол. 14. Ларби. 15. Ибрагимович. 16. Челаверт. 17. Тайм. 18. Марадона. 19. Акоста. 20. Африка. 21. Аргентина. 22. Аут. 23. Тўп. 24. Погба.    

Муаммонома. Калит сўзлар: 1. “Лужники”.  2. Имомхўжаев. 3. Эрматов. 4.  Лихтштайнер. 5. Қўқон. 6. Модрич. 7. Дриблинг. 8. Ҳуштак. 9. Финал.

Рақамларда: Футбол ўйини жаҳон халқларининг ижодий ҳамкорлигини намойиш этади (Авеланж).

Айланаларда: “Биринчи май”.

 

 

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш