БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

“БОЛАЛАР СПОРТИ” ТОПҚИРЛИК МАШҚЛАРИ

ЧАЙНВОРД. 1. Саломатликни мустаҳкамловчи жисмоний машқлар мажмуи.    2. АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг қизлар иштирокидаги баҳсида 3 та олтин медални қўлга киритган ватандошимиз. 3. Куч ва чаққонлик талаб қиладиган   спорт машқлари мажмуи. 4. Спорт гимнастикаси ва цирк санъатининг мураккаб тури. 5. Индонезияда дзюдо бўйича 13 – 16 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган ўзбек спортчиси. 6. Транспорт воситаси билан пойга мусобақалари ўтказиладиган махсус майдон. 7. Беллашувга тайёргарлик жараёни. 8. Тиғли спорт қуроллари асосида яккама-якка ўтказилувчи мусобақа. 9. Бадиий гимнастика анжоми. 10. Спортнинг бир неча турини қамраб олувчи беллашув. 11. Оғир атлетика спорти. 12. Термиз шаҳридаги стадион. 13. Ақлий спорт тури. 14. Спорт кийимлари, буюм ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи жаҳонга машҳур фирма. 15. Пойганинг бошланиш пайти. 16. Спорт тури. 17. Қисқа масофаларга югуриш, сузиш. 18. Гимнастика мосламаси. 19. Теннис майдони. 20. Турли машқ ва пойгалар учун доира шаклида ишланган махсус йўл. 21. Спорт қайиғи тури. 22. Енгил атлетикада тўрт кишилик жамоанинг белгиланган масофани навбатма-навбат бир-бирига рамзий таёқча узатган ҳолда босиб ўтиш пойгаси. 23. Спорт  майдони. 24. Япониянинг Такаси шаҳрида бадиий гимнастика бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақада кичик ёш тоифасига мансуб спортчилар иштирокидаги булава ва лента баҳсларида 2 та олтин медални қўлга киритган юртдошимиз. 25. “Умид ниҳоллари” беллашуви ўтказилган шаҳарлардан бири. 26. Боксдаги мағлубият. 27. Даврали спорт мусобақаларида бир қур ўйин. 28. Спортчининг маҳорат даражаси. 29. Сузиш бўйича турли миқёсдаги чемпионатлар ўтказилувчи Самарқанддаги сузиш ҳавзаси. 30. Терма жамоа таркибида иштирок этишга тавсия қилинган спортчи. 31. Японча миллий якакама-якка кураш тури. 32. Республикамизда мунтазам равишда ўтказиладиган уч босқичли спорт ўйинлари таърифидан: “Кичик ... ”. 33. Қўл қучини яккама-якка синаш баҳси.  

МУАММОНОМА. Калит сўзлар: 1. Америкада оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг қизлар иштирокидаги баҳсида битта олтин ва иккита кумуш медалга сазовор бўлган спортчимиз – 15, 1, 10, 10, 3, 8, 3, 4, 1. 

2. Ватанимиздагитаниқли бокс мураббийиси  – 13, 2, 6. 

3. Мусобақа бошқарувчиси – 16, 1, 14, 1, 9.

4. Сузиш спорти тури – 10, 8, 1, 5, 5.

5. Беллашувда қайд этилган тенг натижа – 11, 20, 8, 1, 6, 17.  

6. Мусобақада эришилган фавқулодда натижа – 8, 7, 14, 3, 8, 11.  

7. Симтўрли мосламада амалга ошириладиган сакраш машқларидан иборат спорт тури – 10, 1, 12, 20, 12.

8. Тўпли спорт ўйини – 4, 3, 19, 7, 18, 10, 3, 19.

Шакл атрофидаги рақамларни калит сўзлар жавобларидаги ҳарфлар билан алмаштириш орқали муаммономани ҳал этинг. Сиз бунда Ocиёда энг ёш  халқаро гроссмейстер унвони соҳиби (I), бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпиони, Жаҳон кубоги ва IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” совриндори (II), Москва шаҳрида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби (III), Таиландда шахматнинг тезкор тури  бўйича қизлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионати олтин медаль нишондори (IV)нинг исм-шарифларини билиб оласиз.

ТОПШИРИҚ. Шакл атрофи ва ички қисмидаги айланалардан ўрин олган ҳарфларни маълум тартибда ўқисангиз, болаларнинг севимли спорт тури ва пойтахтимизда бунёд этилган кўп тармоқли замонавий спорт иншооти номи аён бўлади. 

Фозилжон ОРИПОВ тузди.

ЖУРНАЛИМИЗНИНГ 2019 ЙИЛ  2-СОНИДА БЕРИЛГАН “ЎЗБЕК ОЛИМЛАРИ” ТОПҚИРЛИК МАШҚЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ

АЙЛАНМА КРОССВОРД: 1. Абдуллаев. 2. Ғуломов. 3. Ҳожинова. 4. Иброҳимов. 5. Каримов. 6. Ҳикматов. 7. Ҳамробоев. 8. Мавлоний. 9. Ҳакимов. 10. Мамажонов. 11. Аҳмедова. 12. Қодиров. 13. Ҳамидова. 14. Ғаниев. 15. Тожиев. 16. Мавлонов. 17. Алимов. 18. Саидов. 19. Қўшжонов. 20. Ёқубов. 21. Ҳожиев. 22. Аҳмедов. 23. Шайхов. 24. Соатов. 

МУАММОНОМА. Калит сўзлар: 1. Мантиқ. 2. Улуғ. 3. Китоб. 4. Харита. 5. Адилак. 6. Гектар. 7. Газ.

Ҳикмат: Олимларнинг хизмати мангу қолади (Мирзо Улуғбек).

 

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш