БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

AТОМ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ” ВИКТОРИНАСИ

1. Атом энергетикасининг вазифаси ва афзалликлари нималардан иборат? 

2. Атом реактори типларини биласизми?

3. Бошқариладиган ядро реакциясидан электр қуввати ишлаб чиқаришга уриниш қачон бошланган?

4. Атом реакторидан электр қуввати олиш илк бор қачон ва қаерда юз берган?

5. АЭСни қуриш ғояси қачон ва ким томонидан илгари сурилган?

6. Дунёдаги биринчи атом электр станциясини бунёд этиш қачон ва қаерда бошланган ҳамда қай вақтда ишга туширилган? Ушбу АЭС қанча қувватга эга бўлган?

7. АЭСда ёқилғи сифатида асосан қайси модда ишлатилади?

8. Уран рудасининг йирик конлари қайси мамлакатларда жойлашган?

9. Ўзбекистон уран рудаси заҳиралари бўйича дунёда нечанчи ўринни эгаллайди ва улар юртимизнинг қайси ҳудудларида мавжуд?

10. Франция,Германия, Канада, Швеция, Япония мамлакатларида 1-АЭС қачон фойдаланишга топширилган?

11. Дунё АЭСлари фаолиятидаги энг даҳшатли фожиа – Чернобиль АЭСи 4-блокининг портлаши қачон рўй берган ва унинг салбий таъсири қайси давлатлар ҳудудларини қамраб олган? Ушбу фожеий ҳодиса атроф-муҳит ва инсониятга нечоғли зарар келтирган?

12. Чернобиль фожиасидан сўнг дунёда АЭСлар қурилиши соҳасида қандай ўзгаришлар кузатилди?

13. Жаҳондаги яна қайси АЭСларда қачон даҳшатли ҳалокатлар содир бўлган?

14. Италияда соҳага доир қандай ўзгаришлар юз берди?

15. АҚШда АЭСлар бунёд этиш ишларига қачондан бошлаб қайта киришилди?

16. 2018 йилда энг кўп атом реакторидан фойдаланилган давлатни биласизми? Бу йилда ишлаб чиқарилган энергиянинг энг кўп улуши қайси мамлакатлар АЭСларига тўғри келади?

17. Дунёнинг қайси ҳудудларида АЭСлар фаолият олиб бормоқда?

                   18. Жаҳоннинг қайси мамлакатларида АЭСлар бунёд этилмаган?

19. АЭСдан неча йилгача фойдаланиш мумкин ҳамда фаолияти тўхтатилган реакторнинг таъсири ўртача неча йилгача давом этади?

20. Дунёда янги атом реакторларини ишга туширишда қайси давлат пешқадамлик қилмоқда?

21. Қайси давлат янги АЭСларни қуриш борасида улкан масштабдаги дастурни амалга оширмоқда?

22. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) –  (МАГАТЭ) қачон қайси қарор асосида ташкил этилган, унинг бош қароргоҳи қаерда жойлашган?

23. Ўзбекистон Республикаси АЭХАга қачон аъзо бўлган ва қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олган?

24. Атом энергияси бўйича Европа агентлиги қандай ташкилот, у қачон тузилган ва асосий вазифаси нималардан иборат?

25. Ҳозирда дунё АЭСларида ишлаб чиқарилаётган электр қувватининг ярми қайси давлатлар ҳиссасига тўғри келади?

26. Ўзбекистонда АЭС бунёд этилишига туртки берган омиллар нималардан иборат?

27. Юртимиздаги 1-атом электр станцияси қаерда ва қайси ташкилот билан ҳамкорликда қурилиши кўзда тутилган?

28. Ватанимизда қурилажак АЭС неча қисмдан иборат, унинг қуввати қанча? Қачон ушбу АЭСни бунёд этишга киришиш ва ишга тушириш режалаштирилган?

29. АЭС барпо этилиши натижасида нималарга эришилади?

30. Ўзбекистонда электр қувватига бўлган эҳтиёжни тўла қоплаш учун яна нечта АЭС қуриш талаб этилади?

Тузувчи: Фозилжон ОРИПОВ

ЖУРНАЛИМИЗНИНГ 2019 ЙИЛ 5-СОНИДА БЕРИЛГАН

           “ҚАРДОШ ДИЁР”  ТОПҚИРЛИК МАШҚЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ:

ЧАЙНВОРД: 1. Нурсултон. 2. Наурзум. 3. Мўйинқум. 4. Манғишлоқ. 5. Қозоқ. 6. Қизилқум. 7. Мажлис. 8. Сайғоқ. 9. Қарағанда. 10. Аудан. 11. Наъматак. 12. Кобальт. 13. Терма. 14. Авезов. 15. Валихонов. 16. Волга. 17. Андроново. 18. Олимжонов. 19. Вольфрам. 20. “Медео”. 21. Олмаота. 22. Асбест. 23. Тенгиз. 24. Зирк. 25. Кунгабоқар. 26. Руда. 27. Атлетика. 28. Абай. 29. Йўнғичқа. 30. Арис. 31. “Сариоғоч”. 32. Чу. 33. Устюрт. 34. Туркистон. 

        МУАММОНОМА. Калит сўзлар: 1. Иброҳим. 2. Жамбил Жабаев. 3. Собит Муқонов. 4. Оқилбой. 5. Экибастуз. 6. Бешбармоқ. 7. Алдаркўса. 8. Штанга. 

      Шаклнинг атрофи ва ички қисмларида:  Қон-қардошдир элимиз ҳам еримиз.

      Дўстлар, келиб меҳмон бўлиб кетингиз. 

     Айланаларда: Ўлжас Сулаймонов

 

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш