БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

КОНВЕНЦИЯ – ХАЛҚАРО ТЕНГЛИК ИНЪИКОСИ

Фуқаролик жамиятининг барқарор институти сифатида шаклланган, давлат ва жамият қурилиши жараёнида кўплаб ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни ҳал қилишни ўз зиммасига олган нодавлат нотижорат ташкилотлари кучларини бирлаштириш, мавқеини юксалтириш, улар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси (ЎзННТМА) қошида 2012 йил ноябрь ойида Ногиронлар масалалари бўйича Маслаҳат Кенгаши фаолияти йўлга қўйилди.