БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

ПЕНСИЯ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

         Маълумки, илгарилари фуқароларнинг пенсия таъминотимасалалари билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги ҳудудий бўлимлари шуғулланар эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги “Пенсия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан ЎзР Молия Вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда унинг бўлинмалари ташкил этилди.

КОНВЕНЦИЯ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА

         Хабарингиз бўлса, БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 13 декабрда бўлиб ўтган 76-пленар мажлисида “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ҳақида 61\106-резолюция қабул қилинди. Айтиш жоизки, бу муҳим халқаро ҳужжат дунёдаги барча ногиронлар ҳамжамиятлари фаол саъй-ҳаракатларининг натижаси сифатида майдонга келди.

KIM QANCHA PENSIYA OLADI?                            

Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Президентимиз томонидан аҳоли даромадлари ва фаровонлиги даражасини муттасил ўстириб бориш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган барқарор ижтимоий сиёсат амалга оширилмоқда. Ҳар уч йилда фуқароларнинг иш ҳақи ва пенсиялари ўрта ҳисобда 2-2,5 баробар оширилишини таъминлаш муҳим стратегик вазифа сифатида қўйилмоқда.

 

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASIDA NOGIRONLARNI IJTIMOIY HIMOYA QILISH TO’G’RISIDA

(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.