БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Уларда юқори натижаларни қўлга киритган МТлар етакчилари навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишларида ўз вазифаларига қайта сайланишга муваффақ бўлдилар.

Жорий йилнинг март ойида ЎзКОЖ МБ ташаббуси билан тизимимиздаги раҳбар кадрлар малакасини оширишга бағишлаб уюштирилган семинар доирасида мавжуд 14 та ҳудудий бошқарув раислари илк бор аттестация синовларига жалб қилинди. Ушбу тадбир ҲБ масъулларининг сўнгги йилларда олиб борган ижтимоий-иқтисодий фаолияти, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларда эгаллаган билим ва кўникмаларига берилган муносиб баҳо бўлди десак янглишмаймиз. Аттестация имтиҳонлари МБ Раёсати томонидан ишлаб чиқилган йўриқномага мувофиқ учта йўналишда ташкил этилиб, иштирокчиларнинг интеллектуал салоҳияти, касбий маҳорати ЎзКОЖ раиси ўринбосари Д. Султонов бошчилигидаги ишчи ҳайъати томонидан 100 баллик тизим асосида баҳоланди. Тадбир доирасида дастлаб қатнашчиларнинг брайль ёзуви бўйича саводхонлик даражаси ўрганилди. Албатта, тизимимиз ташкилотларида раҳбарлик лавозимида ишлаётган ҳар бир шахс кундалик фаолиятда махсус ёзувдан бевосита фойдалана олиши зарур. Ушбу шарт бўйича аксарият ҲБ етакчилари қониқарли натижага эришдилар. Брайль ёзувини қисман ўзлаштирган айрим ВБ раислари эса шартли равишда баҳоланди.

Аттестациядаги навбатдаги синов тезкор савол-жавоблар асосида иштирокчиларнинг умумий билимдонлик ҳамда касбий маҳорат даражасини белгилашга йўналтирилди. Яъни бунда ҲБ мутасаддилари “ЎзКОЖ Устави”нинг мазмун-моҳияти, тизимимизда ҳужжат юритиш ҳамда оммавий тадбирларни уюштириш тартиби, шунингдек, ижтимоий соҳага доир билимларини намойиш этдилар. Ушбу шартда иштирокчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатлари ҳам алоҳида эътиборга олинди. Маълумки, ҲБ раисларининг аксарияти олий маълумотли, катта ҳаёт ва иш тажрибасига эга кишилардир. Шунга кўра, мазкур йўналишда деярли барча қатнашчилар ижобий натижаларни қўлга киритдилар.

Тадбирнинг сўнгги шартида МБ Ташкилий-ижтимоий, Ишлаб чиқариш ва маркетинг бўлимлари томонидан берилган хулосаларга таянилган ҳолда ҲБ раислари етакчилигида жойларда оммавий-ташкилий, маданий-маърифий ҳамда молиявий-иқтисодий соҳаларда олиб борилган фаолият кўрсаткичлари, ҳудудлардаги иш юритиш ва ижро интизоми ҳолати таҳлил қилинди. Бунда асосан Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ВБ етакчилари юқори балл тўплашга муваффақ бўлдилар.

         Таъкидлаш жоизки, аттестация синовлари ҳар бир раҳбар ходимни ўз вазифасига масъулият билан ёндашишга, иш тажрибасини бойитишга, келажакда янги марраларни забт этишга ундайди. Жамиятимиз миқёсида илк маротаба уюштирилган ушбу тадбир ҲБ масъулларининг ўз устида янада кўпроқ ишлашлари, демакки, фаолият самарадорлиги ошишига замин яратгани шубҳасиз. Аттестация комиссияси қарорига мувофиқ ҲБ раислари якуний натижалар асосида қониқарли, яхши ва аъло баҳоларга муносиб кўрилди. Тадбир сўнгида МБ томонидан уларга аттестация синовларидан муваффақиятли ўтганлик ҳақидаги маълумотни тасдиқловчи гувоҳномалар топширилди.

Икром РАЖАБОВ.  

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш