БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Йўриқнома ЎзКОЖ МБ Пленумининг 2014 йил 29 мартдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланиб, жорий йилнинг 1 апрелидан амалиётга киритилди. Эндиликда барча НТКлар фаолияти ушбу ҳужжат талаб ва кўрсатмалари асосида юритилади. Мазкур Йўриқнома ички идоравий-меъёрий ҳужжат ҳисобланиб, унда Жамият тизимида назорат-тафтиш ишини юритиш тартиб ва қоидалари аниқ белгилаб берилиб, тизимдаги текширув ишлари ЎзКОЖ МНТК, ҳудудий ва маҳаллий НТКлар орқали амалга оширилишига оид ички қоидалар атрофлича тушунтирилган. Айни комиссияларнинг ЎзР қонун ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда тегишли ҳудудларда ўз ваколатларини бажариши билан боғлиқ умумий жиҳатлар, бу борадаги ташкилий вазифалар батафсил баён этилган.   

Ушбу норматив ҳужжатда қайд этилишича, Жамиятнинг маҳаллий НТКлар фаолиятини ундан юқори турувчи ҳудудий НТКлар кузатиб боради. Бунда уларга тегишли ҲБлар, ЎзКОЖ назорат-тафтиш тизимига услубий раҳбарлик қилувчи МНТКга эса МБ маъмурияти ташкилий жиҳатдан керакли ёрдам кўрсатади. НТКлар текширув жараёнига тегишли жамият ташкилотлари ходимларини, шунингдек, ташқаридан аудитор, тафтишчи ёки бошқа зарур малака ва ихтисосликка эга бўлган мутахассисларни жалб қилишлари мумкин. Ушбу комиссиялар раислари ва аъзолари жамоатчилик асосида иш юритадилар. Улар фаолияти билан болғлиқ барча харажатлар тегишли равишда жамиятнинг марказий ва ҳудудий бошқарувлари ҳамда маҳаллий ташкилотлари маблағлари ҳисобидан қопланади ва бу йиллик сарф-харажатлар сметаларида назарда тутилади. Харажатлар миқдорини белгилашда йиллик иш режаларига киритилган текширув-назорат ишлари ва бошқа тадбирлар ҳисобга олиниб, бу ҳақда НТК раислари томонидан таклифлар аввалдан тақдим қилинади. НТК раиси турли сабабларга кўра ўз жамоатчилик вазифасини бажара олмаган ҳолларда, бу ҳолат 1 ой муддатдан ошган тақдирда ушбу комиссия қарори билан унинг таркибидан сайлаб қўйилган аъзо вақтинча раис вазифасига тайинланиши, бу тўғрида юқори турувчи ҲБ ёки МБ раисининг тегишли буйруқлари чиқарилиши лозим.

Йўриқномада ЎзКОЖ маҳаллий ва ҳудудий НТКлари ҳамда МНТК иш тартиби асослари хусусида ҳам тўхталинган. Таъкидланишича, Жамият назорат-тафтиш тизимининг қуйи бўғини бўлмиш маҳаллий НТКлар туман (шаҳар)лар, ўрта бўғин саналувчи ҳудудий НТКлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида фаолият юритади. Ушбу комиссиялар йиғилишлари қоида тариқасида йилнинг ҳар чорагида камида бир маротаба ўтказилиб, уларда маҳаллий ва ҳудудий НТКлар ишини ташкил этиш билан боғлиқ турли масалалар кўрилиши мумкин. Мазкур йиғилишлар тегишли баённомалар билан расмийлаштирилиб, НТК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади. Баённомаларда НТКлар томонидан қабул қилинган барча қарорлар акс эттирилиши шарт.Маҳаллий НТК ҳар йили бир маротаба жамият аъзоларининг умумий йиғилишига ахборот беради. Ахборотга тегишли маҳаллий ташкилот кенгашининг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тузилган далолатнома ва бошқа маълумотномалар илова қилинади. Ҳудудий НТКлар томонидан маҳаллий НТКлар фаолиятини кузатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиши, улар юзасидан ҲБга ҳамда МБ орқали ЎзКОЖ МНТКга маълумот ва ахборотлар етказилиши лозим. Жамият назорат-тафтиш тизимининг юқори бўғини бўлган ЎзКОЖ МНТК эса умумжамият миқёсида иш юритади. МНТК йиғилишлари 1 йилда камида бир маротаба МБнинг навбатдаги Пленумлари арафасида ўтказилиб, унда МНТК фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар, жумладан, МБнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан олиб борилган назорат-тафтиш ишлари ҳужжатлари (далолатнома, маълумотнома ва ҳк.) муҳокама қилиниб, келгуси иш жараёни бўйича истиқбол режалари белгилаб олинади. Маҳаллий ва ҳудудий НТКлар ҳужжатлари тўла-тўкис сақланиши учун ушбу комиссиялар раисларидан ташқари МТ ва ҲБ раислари, МБ аппаратида алоҳида тартибда сақланувчи ЎзКОЖ МНТК ҳужжатларига МНТК раиси билан бирга МБ аппаратининг тегишли ходимлари ҳам масъулдирлар. МНТК ўз фаолияти давомида тизимдаги НТКлар ишини кузатиб бориш ва уларга услубий раҳбарликни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиши лозим. Бундай чора-тадбирлар бевосита МБ аппарати орқали жамиятнинг барча ҲБлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

ЎзКОЖ тизимидаги НТКлар фаолияти олдиндан жамиятнинг МБ, ҲБ ҳамда МТлар раислари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ва ўзларининг умумий йиғилишларида тасдиқланган йиллик иш режалари асосида назорат-тафтиш, текширув ва йиғилишлар кўринишида ташкил этилади. Йиллик иш режалари ҳар бир календарь йилнинг 1 февралидан кечиктирилмаган ҳолда тасдиқланиши ва НТК раиси томонидан имзоланиши зарур. Маҳаллий НТК раиси МТ, ҳудудий НТК раиси ҲБ, МНТК раиси эса МБ раисига йиллик иш режасини тақдим этади. Шу билан бирга ҳар бир назорат-тафтиш иши, жумладан, маҳаллий ташкилотнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш иши тўғрисида унинг бошланишидан камида 15 кун аввал МТ раисига, ҳудудий бошқарув фаолиятини текшириш иши тўғрисида 30 кун олдин ҲБ раисига ёзма хабар берилади. Шунингдек, МНТК раиси МБнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириши ҳақида камида 30 кун олдин МБ раисини ёзма равишда хабардор этади. МТ, ҲБ ва МБ раислари ушбу билдирув асосида ўз буйруқ (фармойиш)лари билан назорат-тафтиш ишининг бошланиш ҳамда давомийлик муддатларини кўрсатган ҳолда зарур ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан масъул шахсларни белгилайдилар.

Маҳаллий НТК ўз ваколат муддатида умумий мажлис ва кенгаш қарорлари, МТК раиси буйруқларининг бажарилиши ҳамда ушбу ҳужжатларнинг амалдаги Устав талабларига ва умумжамият манфаатларига   мувофиқлиги, жамият аъзолигига қабул қилиш, аъзолик ва кириш бадаллари йиғими, ҳисоб-китоб, ҳисобот ишлари юритилиши, жамият мулки ва маблағларини сақлаш тартибига риоя этиш, фуқаролар, жумладан, ЎзКОЖ аъзоларининг мурожаатлари билан ишлаш, ҳомийлик ва хайрия ёрдамларини ҳисобга олиш, гуманитар ва техник кўмак воситаларидан мақсадли фойдаланиш натижаларини тафтиш қилади. Ҳудудий НТК юқоридаги масалалар қаторида ҲБ Пленуми ва Раёсати, МНТК эса Жамият Қурултойи, МБ Пленуми ва Раёсати қарорлари, ҲБ ҳамда МБ раиси буйруқ, фармойиш ва бошқа кўрсатмаларининг бажарилиши, ушбу ҳужжатларнинг Устав талаблари ва умумжамият манфаатларига мослиги, ҲБ, шунингдек, МБ аппарати ва унга бўйсунувчи корхона, ташкилот, муассасалар умумий ҳолатини текширувдан ўтказади.

ЎзКОЖ НТКлари ҲБ, МТларнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини  йилига бир маротаба текширишга ҳақли. Айрим ҳолларда МНТК ва НТКлар жамиятга тааллуқли масалалар юзасидан тегишли ташкилот ва бошқарувлар фаолияти бўйича навбатдан ташқари назорат-текширув ишларини олиб боришлари мумкин. Бунинг учун МНТК раисининг назорат-тафтиш ишлари амалга оширилиши ҳақидаги асослантирилган билдиргиси айни жараён бошланишидан камида 1 ой аввал МБ раисига, ҳудудий НТК раисининг билдиргиси ҲБ раисига 7, маҳаллий НТК раисининг билдиргиси эса МТ раисига 3 кун олдин йўлланган ҳолда уларнинг розилиги билан ўтказилади. Амалдаги Устав талабларига мувофиқ жамиятнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари ҳамда Қурултойига тайёргарлик кўрилиши муносабати билан тегишли МТ кенгаши, ҲБ ҳамда МБ Раёсатининг қарорларига асосан назорат-тафтиш ишлари амалга оширилиши белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда комиссия раисининг текширув ўтказиш ҳақидаги ёзма билдиргиси талаб этилмайди. МНТК томонидан МБ раҳбариятининг кўрсатмаси ёки МБ Раёсати қарори билан бўйсунув тартибидан қатъи назар, жамиятга қарашли корхона, ташкилот, муассасалар, шунингдек, ҲБ ва МТлар фаолияти, алоҳида ҳолларда ҳудудий НТК томонидан МБ раҳбариятининг топшириғига биноан тегишли ҳудудлардаги корхона, ташкилот, муассасаларда ҳам текширув-тафтиш ишлари олиб борилиши мумкин.

МНТК ҳамда НТКлар раислари ва аъзолари МБ, ҲБ, МТ раисларининг таклифлари ёки ўз ташаббуслари билан МБ, ҲБ Пленуми ва Раёсати йиғинлари, тегишли МТ кенгаши мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Маҳаллий ва ҳудудий НТКлар раислари ҳар чоракда камида бир марта айни ташкилотлар мажлисларида, МНТК раиси эса 1 йилда бир маротаба ЎзКОЖ МБ Пленумида иштирок этиши шарт. ЎзКОЖ тизимидаги барча НТКлар томониданўтказилган режали ёки режадан ташқари ҳар қандай тафтиш-текширув ишларинингнатижалари далолатнома, маълумотнома шаклида расмийлаштирилиб, мазкур жараёнда иштирок этган шахслар томонидан имзоланиши лозим.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу Йўриқнома Жамият НТКлари фаолиятини тўғри ташкил этиш, бу борадаги ташкилий-ҳуқуқий вазифаларнинг тизимли равишда амалга оширилишини таъминлашга кўмак берувчи асосий тартиб-қоидаларни ўзида мужассам этиши билан муҳим аҳамиятга эга.  

Қудрат ОЧИЛОВ.     

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш