БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Бу чораларнинг нақадар самарали тус олганлигига далил келтириш қийин, аммо мазкур тадбирлар жамиятдошларимиз онгида реабилитация ишининг пировард мақсади ҳақидаги бирламчи тасаввурларни уйғотишга ҳисса қўшгани маълум. Гап шундаки, айни воқеликдан сўнг жамият ташкилотларининг тадбирларида реабилитация сўзи тез-тез қўлланиладиган, фаоллар ўртасида унинг моҳияти тўғрисида баҳс юритиладиган бўлиб қолди.     Хўш, ҳозирда тизимимиз ташкилотларида қандай реабилитация тадбирлари амалга оширилмоқда? Биз қуйида Қашқадарё вилоятидаги ЎЗКОЖ МТларининг бу борадаги фаолиятига қисқача тўхталмоқчимиз. Узоқ йиллик изланишлар натижаси ўлароқ вилоятдаги жамият маҳаллий ташкилотлари томонидан уюштирилаётган реабилитация тадбирларини қуйидагича таснифлаш мумкин:

         1. Кўзи ожизларни ўз вақтида аниқлаш (ҳисобга олиш);

         2. Элементар реабилитация тадбирлари (кўзи ожизларга кундалик турмуш, мустақил ҳаракатланиш кўникмаларини сингдириш, брайль ёзувида савод ўргатиш)га кенг ўрин бериш;

         3. Кўриш бўйича ногиронларни жамиятга жалб этиш (ЎзКОЖ аъзолигига қабул қилиш);

         4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш (кўриш имконияти чекланган шахсларни ногиронлар учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан хабардор қилиш);

         5. Кўзи ожизларни умумий тиббий кўрикдан ўтказиш (уларни поликлиникаларга олиб бориш ёки тиббиёт ходимларини ташкилотга таклиф этиш);

         6. Жамият аъзоларининг бепул тиббий ёрдам олишларига кўмаклашиш;

         7. Соғломлаштириш (кўришда нуқсони бўлган кишиларни сиҳатгоҳларга, болаларни оромгоҳларга йўллаш);

         8. Кўзи ожизларни жамият корхоналарига ишга жойлаштириш;

         9. Айни тоифа шахсларнинг бошқа ташкилотларда фаолият юритишини таъминлаш;

         10. Кўзи ожизларга меҳнат малакаларини ўргатиш;

         11. Жамият аъзоларини реабилитация воситалари билан таъминлашга кўмаклашиш;

         12. Кўзи ожиз болаларни махсус таълимга жалб этиш.

         Мазкур тадбирларни амалга ошириш юзасидан МТлар йиллик иш режаларини ишлаб чиқадилар. Уларнинг ижроси ВБ томонидан назорат қилиб борилади ҳамда ҳар йилнинг ноябрь ойида бу борадаги натижалар таҳлил чиғириғидан ўтказилади. Шу асосда рейтинг рўйхати тузилиб, ғолиб ташкилотлар аниқланади ва рағбатлантирилади. Бундан ташқари, ҳудудда реабилитация тадбирларининг тартибли юритилишини таъминлаш мақсадида Қашқадарё ВБ томонидан сўнгги беш йил мобайнида МТ раислари ва котибалари ўртасида 3 марта семинар-тренинглар уюштирилди. Уларда:

– жойларда ўтказиладиган реабилитация тадбирларининг мазмун-моҳияти нималардан иборат бўлиши;

         – уларни қай шаклда уюштириш лозимлиги;

         – тадбирларни ҳужжатларда расмийлаштириш тартиби;

         – мазкур соҳада бажарилган ишлар натижаларини ҳисоботларда акслантириш йўллари хусусида иштирокчиларга услубий кўрсатмалар берилди ҳамда тегишли ҳужжатлар намуналари тарқатма материал сифатида тақдим этилди. Ушбу ислоҳотлар самараси ўлароқ вилоятдаги ЎзКОЖ фаоллари кўзи ожизлар реабилитацияси йўналишидаги вазифаларни лозим даражада бажариш кўникмаларига эга бўлдилар. ЎзКОЖ фаолларининг сафи йилдан-йилга кенгаяр экан, уларнинг бу борадаги билим ва малакаларини мустаҳкамлаш масаласи доимо кун тартибида туради. Қолаверса, бугунги давр жамият етакчилари олдига у ёки бу реабилитация тадбирини янгича шаклда ташкил этиш шартини қўяётгани барчага аён. Айтайлик, кўзи ожизларга бепул тиббий ёрдам олишларида кўмаклашиш иши илгарилари тиббиёт муассасалари раҳбариятига бевосита мурожаат қилиш, кейинчалик поликлиникалар билан ҳамкорлик ўрнатиш орқали амалга оширилган. Ҳозирда эса айни масалани вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кўмагида ҳал қилишга тўғри келмоқда.

         Таъкидлаш жоизки, оммада ногиронлар реабилитацияси тиббий фаолият доирасига киради, деган тушунча мавжуд. Аслида эса кўзи ожизлар реабилитацияси соҳаси асосан ижтимоий характерга эга. Юқорида келтирилган 12 та тадбирдан атиги 2 таси тиббий йўналишга тегишли бўлса-да, уларни бажаришда жамият ташкилотларининг саъй-ҳаракати тақозо қилинади. Кўзи ожизни реабилитациялаш унинг кўриш қобилиятини тиклаш эмас, балки умумий шароитда тўлақонли ҳаёт кечиришига кенг йўл очиш ҳисобланади. Бу эса ижтимоий таъсир ёрдамида воқе бўлади. Кўриш бўйича имконияти чекланган шахслар реабилитациясини таъминловчи ижтимоий ёрдам том маънода ЎзКОЖ ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу масала умумжамиятнинг ҳам пировард мақсадига айланмоғи даркор.

Ҳақназар ПЎЛАТОВ,

Қашқадарё ВБ раиси.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш