БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Жумладан, тизимимизда ишлаб чиқариш ва иқтисодий соҳаларни ривожлантириш К. Элмуродов, маданий-маърифий, спорт ва ННТлар билан ҳамкорлик тадбирларини уюштириш Э. Норпўлатов, кўриш имконияти чекланган шахслар реабилитацияси ва ижтимоий интеграциясини такомиллаштириш Ҳ. Пўлатов, халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда турли грант лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишни кучайтириш К. Шералиев, хотин-қизлар фаоллигини таъминлаш З. Раҳимова, фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш Қ. Шаропов, шунингдек, жамиятда ёшлар ролини ошириш О. Абдураҳимов бошчилигидаги алоҳида комиссиялар зиммасига юклатилиши белгиланди. Йиғилишда юқоридаги шахслар томонидан МБ аъзолари, ЎзКОЖ фаоллари ва тизимимизда ишловчи салоҳиятли ходимларни тегишли комиссиялар таркибига киритиш юзасидан таклифлар тайёрланиши, МБ Ташкилий-ижтимоий бўлими мутасаддилари тарафидан ушбу таклифлар ўрганиб чиқилиб, умумлаштирилган ҳолда навбатдаги МБ Пленуми муҳокамасига киритилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлисда жойлардаги ҲБларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, жамият корхона, ташкилот ва муассасалари фаолияти устидан доимий назорат ўрнатиш мақсадида раёсат аъзоларидан К. Элмуродов Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё, Қ. Шаропов Хоразм ва Бухоро, Ҳ. Пўлатов Навоий ва Самарқанд, К. Шералиев Андижон ва Фарғона, З. Раҳимова Сирдарё ва Қашқадарё, О. Абдураҳимов Наманган ва Тошкент ҳамда Э. Норпўлатов Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича масъул вакил (куратор) этиб тайинланди.  

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш