БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

Дастлаб сўз олган МБ Ишлаб чиқариш ва маркетинг бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Жониқуловнинг маълумот беришича, ўтган йили жамият таркибида 48 ЎИЧК ҳамда ҳудудий бўлимлар қошидаги 29 та шўъба корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланган.Улар томонидан 2014 йилда режада белгиланган25 млрд. 477 млн. 918 минг сўмлик ўрнига солиштирма нархларда 26 млрд. 304 млн. 629 минг 700 (амалдаги нархларда эса 28 млрд. 609 млн. 200 минг 800) сўмлик маҳсулот тайёрланиб, ишлаб чиқариш режаси 112 фоизга бажарилган. Корхоналаримизда тўшак (26 минг 844), миллий кўрпа (16 минг 42), ёстиқ (15 минг 847 дона), пахта (5628,1 тонна), тикув (3 млрд. 790 млн. 283 минг 300), картон (2 млрд. 76 млн. 29 минг 300), пластмасса (849 млн. 395 минг 400) ва бошқа турдаги истеъмол (761 млн. 235 минг 600 сўмлик) буюмлари тайёрлашда ўсиш, аксинча, нотўқима мато (551 минг 179), бўз (360 минг 570 погонометр), ип-калава (283,6 тонна), чўтка (199 минг 351 дона) маҳсулотларини ишлаб чиқаришда пасайиш кузатилган.Йил давомида ЎИЧК ва шўъба корхоналарда рўйхатда турган жами 1699 нафар ишчи-хизматчининг 1109, меҳнат жараёнида тўлиқ иш билан банд бўлган 1367 ишчи-ходимнинг 878 нафарини кўриш бўйича ногиронлар ташкил этган.Тизимда умумий иш ҳақи фондининг 48,2 фоизи кўзи ожизларга  тегишли бўлиб, корхоналарда уларга ўртача 123 минг 998 сўмдан ойлик иш ҳақи тўланган.Самарқанд (24167), Қ. Примқулов номли (32237), Асака (39985), Поп (47356), Наманган (59846), Хива (60292), Қарши (68254 сўм) ЎИЧКлари ҳамда “Севинчнур”, “Барака” шўъба корхоналарида мамлакатимизда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ҳам паст маош тўлангани ачинарлидир.  

Хўжалик субъектларинингмолиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилидан кўринадики, илғор ЎИЧКлар қатори шўъба корхоналарда ҳам ишлаб чиқариш фаоллашган. Масалан, миллиард сўмлик ва ундан ошириб халқ истеъмоли моллари тайёрлашга эришаётган Андижон, Ғиждувон, Кармана, Қува, Бухоро, Чўтка, Нукус, Б. Қирғизов номли Косонсой ЎИЧКларисафигаСамарқанд ВБ қошидаги “Жуматола” (1 млрд. 681 млн. 591 минг), Тошкент ШБга қарашли “Тошкентгофра” (1 млрд. 34 млн. 741 минг 900), Андижон ВБ тасарруфидаги “Улуғ мақсад нури” (998 млн. 164 минг 400 сўм) шўъба корхоналарининг қўшилганлиги эътирофга лойиқдир. Улардан ортда қолмай жамиятнинг умумий ишлаб чиқариш режаси уддаланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган “Чортоқсаховатмеҳр-мурувват”, “Шербулоқтекстиль”,“Қалб Нури-Касаначи”, “QUALITYCARTON”, Термиз, “Бестсоттон”, “Манғит жозибаси”, “Зиё машъали” каби хўжалик субъектларининг эришган юқори кўрсаткичлари таҳсинга сазовор. Афсуски, Асака, Фарғона, Қарши, Самарқанд, Хива, Поп ЎИЧКлари ҳамда “Лангартекс”, “Дилобардиёр”, “Зафар”, “Экстрапарвоз”, “Имконмурувватсервис” шўъба корхоналарида белгиланган мажбурият бажарилмаган. Шунингдек, “Қўқон-Саховат нури”, Чирчиқ, Каттақўрғон корхоналарида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаган.Сариосиё МЧЖ раҳбарияти томонидан йил якунлари бўйича ҳеч қандай маълумот тақдим қилинмаган. Боз устига корхонанинг МБга 2 фоизли ажратмадан 6 млн. 608 минг 656 сўмлик қарзи мавжуд. Бундан ташқари, Чуст, “Жиззахсаломат” ЎИЧКлари фаолияти юзасидан ҳисобот топширилмаган. Вилоятларда газ, электр таъминоти ёмонлигини баҳона қилиб режани бажармаган, қолоқлар сафидан жой олган ЎИЧК раҳбарлари бизнес режа, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик, инвентаризация, ишлаб чиқариш ҳисоботларини топширишни ҳам унутиб қўймоқдалар.  

Маълум бўлишича, тизимдаги корхона ва ташкилотларда ўтган йили 27 млрд. 57 млн. 5 минг 600 сўмлик маҳсулот (иш ва хизматлар) реализация қилинган. Улар таннархи 22 млрд. 670 млн. 942 минг 600 сўмга, маҳсулот сотиш рентабеллиги эса 19,3 фоизга тенг бўлган. Ялпи даромад 4 млрд. 386 млн. 63 минг 100, МБга ажратма ва турли мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейинги соф фойда 1 млрд. 452 млн. 640 минг 900 сўмни ташкил қилган. Бу борада Бухоро (205 млн. 343 минг), Кармана (172 млн. 490 минг), “Жуматола” (109 млн. 19 минг), “QUALITYCARTON” (83 млн. 346 минг 500), Нукус (79 млн. 837 минг), Андижон (73 млн. 123 минг 400), “Қалб Нури-Касаначи” (69 млн. 985 минг сўм)  корхоналари етакчи ўринларни эгаллаган. Жамият бўйича олинган умумий фойданинг 73,6 фоизи, хусусан, Наманган, Вобкент, Жалақудуқ, Қува, “Дизайн-Принт” сингари ЎИЧКларнинг даромадлари тўлалигича даврий харажатларга сарфлаб юборилган.Биохимсинтез”, “Имконмурувватсервис”, “Зафар” хўжалик субъектлари эса йилни молиявий зарар билан якунлаган.Қолаверса, Кармана, Чўтка, Наманган, Бухоро, Андижон, “Шербулоқтекстиль” корхоналарининг меҳнатчилар иш ҳақидан катта миқдорда қарздор эканлигини таъкидлаш жоиз. “Дизайн-Принт” МЧЖга 390 млн. сўмлик босмахона ускунаси, “Диёрим неъматлари” шўъба корхонасига 16 млн. сўмлик тикув дастгоҳлари ва нон маҳсулотлари пишириш учун печь харид қилинганлигини айтмаганда, ЎИЧКларда модернизация ишлари деярли олиб борилмаган.

2014 йилда жамиятаъзолари ўртасида амалга оширилган оммавий-ташкилий, маданий-маърифий, реабилитация ва спорт-соғломлаштириш ишлари ҳақида МБ Ташкилий-ижтимоий бўлими бошлиғи Ш. Ёрмуҳаммедов маърузаси тингланди. Унда қайд этилишича, 2015 йил 1 январь ҳолатига кўра, мавжуд 184 та туман ва шаҳар ташкилотларида жами 39701 нафар кўзи ожиз рўйхатга олинган бўлиб, шундан 22863 нафари жамият аъзоси ҳисобланади. Айтиш лозимки, кўриш ногиронларини ЎзКОЖга қабул қилиш, аъзолик варақалари шаклини қайта кўриб чиқиш, ушбу жараённи Устав талаблари асосида олиб бориш, маҳаллий бўлинмаларда иш юритишни янада такомиллаштириш, жамиятдошларимизнинг Брайль ёзуви бўйича саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Жамият аъзоларининг соғлиғини тиклаш ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида ўтган йили МБ томонидан Янгийўлдаги Юрак ва асаб касалликлари сиҳатгоҳига 156, шунингдек, ҳудудий бўлимлар ҳисобидан турли ҳордиқ масканларига 109, дам олиш уйларига 165, профилакторийларга 5, болалар оромгоҳларига 38, жами 519 та йўлланма тарқатилган. Бундан ташқари, тизимда ишловчи 116 нафар кўзи ожиз ва соғлом кишиларнинг “Косонсой соҳили” дам олиш масканида кўнгилли ҳордиқ чиқарилишлари таъминланган. Гарчи ўтган ҳисобот даврида бу борада белгиланган режа тўлиқ бажарилган бўлса-да, айрим ҳудудий бўлимлар Жамият ажратган йўлланмалар учун ҳисоб-китоб ишларини ўз вақтида амалга оширмаётир. МБ раҳбарияти, Янгийўл сиҳатгоҳи маъмурияти саъй-ҳаракати билан ушбу ҳордиқ ўчоғини мукаммал таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишларининг “Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури”га киритилгани, бунинг учун “Асака” ҳамда “Саноатқурилиш” банклари томонидан жами 5 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилгани қувонарлидир.   Эндиликда жамиятимизда мазкур вазифа ижросини таъминлаш, ЎзКОЖ равнақи учун муносиб меҳнат қилган фахрийлар, қарилик гаштини сураётган кўзи ожизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида МБ, ҲБ ва маҳаллий бўлинмалар томонидан ҳомийлар кўмагида сиҳатгоҳ ҳамда бошқа соғломлаштириш муассасаларига кўпроқ йўлланмалар ажратилишига эришиш лозим.

 

Маълумотларга кўра, 2014 йил давомида 68 млн. 99 минг 648 сўм миқдорида аъзолик бадаллари йиғилган бўлиб, ушбу кўрсаткич жамият бўйича бор-йўғи 55,2 фоизни ташкил этган. Шунингдек, жалб этилган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 21837 нафар кишига 270 млн. 771 минг 840 сўм миқдорида моддий ва ашёвий ёрдам кўрсатилган.Тизимда грантлар билан ишлаш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўналишларида ҳам бирмунча ишлар амалга оширилган. Чунончи, ЎзР Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди эълон қилган танловларда ғолиб чиққан ЎзКОЖ МБ томонидан “Кўзи ожизлар учун инглиз тили сабоқлари”, “Бир сафда” журнали таҳририяти саъй-ҳаракати билан “Мустақил ҳаракатланиш кўникмалари” қўлланмаларини чоп этиш, Сирдарё ВБнинг “Кўриш имконияти чекланган болалар ва ёшларга компьютер саводхонлигини ўргатиш”, Гулистон ШТнинг “Кўзи ожиз ёшларнинг миллий ёдгорликлар, тарихий обидаларга оид билимларини бойитиш” бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, Жомбой ТТнинг овоз ёзиш студияси ҳамда Нарпай туман бўлинмасининг касаначилик фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан грант лойиҳаларини молиялаштиришга муваффақ бўлинди.  

Маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишлари хусусида шуни айтиш мумкинки, МБ ва ҲБлар иш режаларига мувофиқ жойларда кўзи ожизлар иштирокида турли кўрик-танлов ва бошқа хил кўплаб тадбирлар уюштирилган. Айниқса, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар бўлимлари томонидан бажарилган ишларнинг салмоғи юқори. Қашқадарё ВБ раҳбарияти ташаббуси билан Қарши шаҳрида кўзи ожизлар ўртасида илк бор компьютер саводхонлиги бўйича республика кўрик-танловининг ўтказилиши, унинг доирасида давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари иштирокида ЎзКОЖ тизимида замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш масаласи юзасидан давра суҳбати ҳамда маҳорат дарсларининг олиб борилиши эътиборга молик. Самарқанд шаҳрида шахмат, Бухоро вилоятида шашка бўйича уюштирилган республика шахсий биринчиликларида тажрибали спортчилар билан бир қаторда иқтидорли ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, совриндорлар сафидан муносиб жой эгаллагани қувонарли. Шунингдек, Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети билан ҳамкорликда пойтахтда таълим олаётган кўриш ногиронлари ўртасида анъанавий шахмат-шашка ва армрестлинг спорт мусобақалари ўтказилди. Сурхон воҳасида иккинчи бор уюштирилган      дзюдо бўйича республика очиқ чемпионати эса жамиятда спортни ривожлантиришдан ташқари маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан ЎзКОЖ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик намунаси бўлиб хизмат қилди. Бундан ташқари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари масъул ходимлари иштирокида кўзи ожизлар таълими юзасидан давра суҳбати ташкил этилиши, тизимдаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш, ижтимоий ҳамкорлик, реабилитация масалаларига оид ўқув-услубий семинар ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиши тадбирлар қамровини янада кенгайтирди. Афсуски, мустақиллик шодиёнасига бағишланган “Қўлда қалам билан истиқлолни куйлайман” республика кўрик-танловида иштирокчилар сони талаб даражасида бўлмади. Шу боис ижодкор жамиятдошларимиз билан яқиндан иш олиб бориб, уларнинг тадбирлардаги иштироки фаоллашишига эришиш лозим.

Йиғилишда яна Марказий назорат-тафтиш комиссияси раиси Қ. Ҳақбердиевнинг ахбороти тингланди. Унда келтирилишича, амалдаги Жамият Устави қоидалари асосида иш юритган ЎзКОЖ МБнинг фаолият жараёнида жиддий молиявий камчиликларга йўл қўйилмаган. Айни даврда иш билан таъминланган жамият аъзолари сони 2808 кишини ташкил қилиб, уларнинг 1591 нафари жамият корхоналарида, 1217 таси эса бошқа ташкилотларда меҳнат билан банд. Умумий сарф-харажатлар сметасига кўра, жамият бўйича ўтган йили ЎзКОЖнинг XVI Қурултойини ташкиллаштиришга 30 млн. 454 минг, ҲБлар дотациясига 47 млн. 543 минг, маданий-маърифий, спорт тадбирларига 91 млн. 981 минг, МБ биноси ва “Косонсой соҳили” дам олиш масканини таъмирлашга 33 млн. 621 минг сўм, жамият аъзоларини рағбатлантириш, моддий ёрдам, МБнинг маъмурий-бошқарув харажатлари, солиқ ва бошқа турдаги тўловларга ҳам тегишли тартибда маблағ сарфланган.Жами харажатлар 377 млн. 645 минг сўмни ташкил этган. МНТК тавсиясига мувофиқ эндиликда жамиятдаги мансабдор шахслар масъулият ва ижро интизомини кучайтирган ҳолда ЎзКОЖ МБ раиси фармойиши ва Раёсат қарорлари бажарилишини таъминлашга жиддий эътибор қаратишлари, тузилган сметалар ижроси устидан назорат ўрнатишлари, иш режаларида назарда тутилган оммавий-ташкилий, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш тадбирлари, хусусан, ўтган йили бажарилмаган бадиий ўқиш ва созандалик йўналиши бўйича кўрик-танловнинг дастлабки саралаш босқичи ҳамда кўзи ожиз болалар ва ўсмирлар ўртасида республика спорт мусобақаларини ўтказиш, жамият аъзолари ва тизимда ишловчи ходимларнинг тиббий кўрик ишларини якунлаш, кўриш ногиронларини иш билан таъминлаш ва уларнинг компьютер саводхонлигини оширишга қаратилган вазифаларни белгиланган муддатда адо этишлари зарур.

Пленум кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр билдирган ЎзКОЖ раиси А. Абдунабиев жамият иқтисодий фаолиятида йўл қўйилган айрим камчиликлар хусусида тўхталди. Жумладан, корхоналарда модернизация масаласида сезиларли натижалар кўзга ташланмаётган бўлиб, уларнинг айримларида катта миқдордаги қарздорлик ҳолати ҳам юзага келган. Бугунги кунга келиб ЎИЧКларнинг биргина МБга 2 фоизли ажратмадан қарздорлиги қарийб 190 млн. сўмни ташкил этмоқда. Қолаверса, ҲБларнинг ҳам йўлланмалар тўловидан 10 млн. сўм миқдорида қарзи мавжуд. Айтиш жоизки, солиқ ва коммунал тўловлардан қарздорлик учун одатда раҳбарга нисбатан чора кўрилади ёки керакли хизматлар кўрсатилиши тўхтатилиб, ташкилот жаримага тортилади. Бундай харажатларга бирламчи эътибор қаратаётган мутасаддилар МБ, ВБларга тўланадиган ажратмаларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини унутиб қўймоқдалар. Нега энди фойдаланувчи шахс томонидан тўланган йўлланма пулини ўз вақтида МБ ҳисобига ўтказиш мумкин эмас? Борди-ю, йўлланмага пул тўланмаган экан, нима учун у фойдаланувчига бериб юбриляпти? Бундай камчиликларга зудлик билан чек қўйиш лозим. Аъзолик бадалларини йиғиш вазифаси Қашқадарё ВБдан бошқа биронта ҳудудий бўлимда тўла бажарилмагани афсусланарлидир. Маҳаллий бўлинмалар ушбу масалага жиддий эътибор қаратиб, бадал йиғимларидан унумли фойдаланиш чораларини кўрмоқлари зарур.  

Ўтган йили маҳсулот тайёрлаш режасини миллиард сўмликдан ошириб уддалаган ЎИЧК ва шўъба корхоналари қаторида йиллик мажбуриятни бажаролмаган хўжалик субъектларининг борлиги, уларнинг молиявий аҳволи ўта абгор экани, меҳнатчиларга тўланаётган маошнинг республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ҳам озлиги, даврий харажатларнинг кескин ошириб юборилиши каби салбий ҳолатлар тизим масъулларини аҳиллик ва ишбилармонлик билан янги чора-тадбирлар устида жиддий бош қотиришга ундайди. Нима учун раҳбарнинг бепарволиги ёхуд ўз иш ўрнига нолойиқлиги оқибатида кўзи ожизлар, бутун бир жамоа, қолаверса, жамият зарар кўриши керак? Бундай кимсаларга нисбатан раҳбарият томонидан интизомий чоралар кўрилиб, баъзилари эгаллаб турган лавозимидан четлатилса-да, замон талабига жавоб берадиган кадрлар танқислиги ҳамда айрим хўжалик субъектлари мутасаддиларининг масъулиятсизлиги натижаси ўлароқ ишлаб чиқариш, иқтисодий соҳаларда самарадорликка эришиш ниҳоятда қийин кечмоқда.

Юқоридаги ҳисоботлар юзасидан кечган муҳокамалар чоғида сўзга чиққан Хоразм ВБ раиси Ш. Валиев, Наманган ВБ раиси К. Шералиев, Тошкент ШБ етакчиси Р. Асқаров, ЎзКОЖ фахрийси С. Қодирова, Қўнғирот ТТ раиси М. Қиличбоев, Пойариқ МТ етакчиси О. Абдуллаева, Пискент МТ етакчисиШ. Назирова ва бошқалар маърузаларда кўрсатиб ўтилган хато-камчиликларни бартараф этиш, ҳисобот топширмаган, ишлаб чиқариш режасини бажармаган раҳбарларга қатъий чора кўриш, айниқса, жамият фаолияти ва унинг равнақига халал бераётган шикоятбозларга қарши бир ёқадан бош чиқариб муросасиз курашиш зарурлигини қайд этиб, МБнинг 2014 йилдаги фаолиятини қониқарли деб топишни таклиф қилдилар.Ушбу ҳолатлар хусусида мулоҳаза юритган ЎзКОЖ раиси А. Абдунабиев   ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли мансабидан айрилган айрим ғаразгўй кимсалар ва улар атрофига бирлашган ҳамтовоқларининг турли расмий идораларга туҳматдан иборат шикоят хатлари йўллашни ҳамон тўхтатмаётгани, бўҳтон тошларини отаётганлар жамиятга, унинг аъзоларига  ёрдам қўлини чўзишга тайёр турган ҳамкорлар муносабатига ҳам раҳна солаётганини таъкидлаб ўтди.

Пленум якунида Жамиятнинг жорий йилги даромад ва сарф-харажатлар сметаси ҳамда МНТКнинг текширув далолатномасини тасдиқлаш билан бирга ЎзКОЖ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўлимларининг навбатдаги Пленумларини ўтказиш муддатлари ҳам белгилаб олинди. Шунингдек, МБ аъзоларидан ташкил топган ЎзКОЖда Ишлаб чиқариш ва иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, Маданий-маърифий, спорт ва ННТлар билан ҳамкорлик тадбирларини уюштириш, Кўриш имконияти чекланган шахслар реабилитацияси ва ижтимоий интеграциясини такомиллаштириш, Халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда турли грант лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишни кучайтириш, Хотин-қизлар фаоллигини таъминлаш, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Жамиятда ёшлар ролини ошириш йўналишларида иш юритувчи комиссиялар раислари ва аъзолари рўйхати тасдиқланди. Сўнгра 2014 йил жамият миқёсида олиб борилган ишлар қониқарли деб топилиб, юқорида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Абдусаид МИРҲАМИДОВ,

Қудрат ОЧИЛОВ.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш