БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

Ҳудудий бўлимлар назоратида 181 та жамият маҳаллий бўлинмалари мавжуд бўлиб, айни ташкилот етакчиларининг 9 таси 30 ёшгача бўлган, 78 нафари 30 – 50, 64 таси 50 – 60 ёш оралиғидаги, қолган 30 нафари 60 ёшдан ошган, 52 нафари олий, 55 таси ўрта махсус, 74 нафари ўрта маълумотли шахслар ҳисобланади. Уларнинг 135 нафари кўриш бўйича I гуруҳ ногиронларидир. МТ раисларининг 93 таси жамоатчилик, 88 таси шартнома асосида иш юритиб келмоқда. ҲБ, МТ ва ЎИЧКлар қошида ташкил этилган шўъба корхоналар директорларининг 14 таси олий, 10 таси ўрта махсус, 5 таси ўрта маълумотга эга. Уларнинг аксарияти соғлом кишилар ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирда ҳудудий бўлимлар аппаратида жами 83 нафар ходим меҳнат қилади. Уларнинг 25 нафари олий, 43 таси ўрта махсус, 15 таси ўрта маълумотли бўлиб, 30 нафари кўриш бўйича ногиронлар ҳисобланади. Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, жамият  корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари орасида 30 ёшгача бўлган ҳамда олий маълумотга эга кўзи ожизлар сони камчиликни ташкил этади. Бундан ташқари, айрим хўжалик субъектларида раҳбар ходимлар заҳираларини тўлиқ шакллантириш ва кадрларга оид ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати ҳам талаб даражасида эмас. Жумладан, Жиззах, Навоий, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё ВБларига қарашли шўъба корхоналар етакчилари учун заҳира кадрлар рўйхати тузилмаган.

Раёсат аъзолари томонидан юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда жамият миқёсида кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди:

1. ЎзКОЖ корхона, ташкилот ва муассасаларининг штатлар жадвалида кадрлар билан ишлаш бўйича масъул лавозимни назарда тутиш, бундай лавозимни жорий қилиш имкони бўлмаган ҳолларда бошқа ходимга ушбу вазифани расман юклаш;

2. Кадрларга оид ҳужжатларни юритиш бўйича жамият миқёсида ахборот-таҳлил, мониторинг назоратини ўрнатиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда МБ томонидан тизимдаги ташкилотларни меҳнат муносабатларига доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан доимий равишда таъминлаш тартибини йўлга қўйиш;

3. Муайян муддатларда кадрлар билан ишловчи ходимлар малакасини ошириш, улар учун услубий қўлланмалар тайёрлаш, семинар-тренинглар ўтказиш;

4. ЎзКОЖ МБ, ҲБ ва МТлар раҳбарлари ҳамда ходимлари тўғрисида электрон маълумотлар базасини яратиш, тизимда ишловчи кадрлар сони ва таркиби ҳақидаги фактларни ҳисоботларда акс эттириб бориш;

5. ЎзКОЖ доирасида ягона андозалар асосида ҳар бир раҳбар ва ходимнинг тегишли хизмат йўриқномаларини ишлаб чиқиш;

6. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лавозимлар ва касблар рўйхатига мувофиқ, жамият корхона, ташкилот ва муассасаларининг амалдаги штатлар жадвалини қайта кўриб чиқиш ва лавозимларнинг юридик жиҳатдан тўғри номланишига эътибор қаратиш.

Йиғилишда ушбу масала юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида ЎзКОЖ миқёсида МБ аппаратидаги ходимлар, ҲБ раислари, корхона ва муассасалар етакчиларининг заҳираларини янгидан шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, раҳбар ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини алоҳида назоратга олиш, ЎзКОЖ таркибидаги барча хўжалик субъектлари раҳбар, бош ҳисобчилари ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш, тизимда раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш, МБ ва унга бўйсунувчи корхона ва ташкилотларда кадрлар билан ишлашга оид ҳужжатларнинг юритилишида ЎзР меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилинишини таъминлаш, ҲБ раислари томонидан тегишли шўъба корхоналари, маҳаллий ташкилот етакчиларининг заҳира кадрлари ҳақидаги маълумотларни ҳамда ЎИЧК ва муассасалар раҳбарларининг кадрлар заҳирасини бойитишга қаратилган таклифларни тайёрлаб, МБга тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш